Улуғ олимлар ва уларнинг ғалати қилиқлари
Олимлар ўзларининг ғоялари билан банд бўлиб, ўз дунёсида яшайдиган ғалати одамлардир. Баъзида улар ўзларининг фикрларига ботиб қолади, баъзида инжиқлик қилади ва оддий одамлардан ажралиб туради. Уларнинг ғоялари ёрқин бўлганлиги ва инсоният манфаати учун хизмат қилиши сабаб биз уларни кечирамиз, албатта.
Ана шундай буюк олимлар ва уларнинг хатти-ҳаракатлари инсонларни ҳайратда қолдирган бешта олим ҳақида гаплашамиз.
1. Исаак Ньютон (1643-1727)
Англиялик бу физик, математик, астроном, механик ва яна кўплаб касбларнинг эгаси кўзга кўринган шахслардан бири эди. У кўп нарсаларни кашф қилди. Олим асосан ўз ғоялари исканжасида яшаганлиги сабабли у ҳайратланарли даражада паришонхотир эди, одамлар орасида ўзини ниҳоятда ғалати тутарди. Гоҳ меҳмонларнинг олдига кийимсиз чиқар, гоҳ соатлаб бир нуқтага тикилиб турарди. Ньютон бир куни тухум қайнатмоқчи бўлиб, тухум ўрнига ўз соатини пишириб қўйган.
2. Андре Ампер (1775-1836)
Ток кучининг номланиши машҳур француз физиги Андре Ампер номи билан аталганлигидан хабарингиз бўлса керак. Олим болалигида уйда таълим олган, унинг фанга бўлган иштиёқи эрта ёшиданоқ намоён бўлган.
Паришонхотирлик бу олимни ҳам четлаб ўтмади. Бир куни у кўчага кетаётиб, эшикка кечқурун қайтиб келиши тўғрисида хат қолдирибди. Муддатидан олдинроқ қайтгач, уйда ҳеч ким йўқлигини кўрган Андре эшикдаги ёзув муаллифи уйга кечқурун қайтиб келишини чамалаб яна кўчага чиқиб кетган экан.
3. Уильям Баклэнд (1784-1856)
Англиялик зоолог, палеонтолог ва геолог ҳайвонларга бўлган одатий севгисидан ташқари, уларни истеъмол қилишни ҳам хуш кўрган. Денгиз типратикани, туяқуш, дельфин ва ҳайвонот дунёсининг бошқа вакилларидан тайёрланган таомлар унинг дастурхонида ноз-неъмат сифатида қўйилган.
4. Михаил Остроградский (1801-1862)
Машҳур рус математиги болалалигидан йўлида дуч келган нарсаларни ўлчашни яхши кўрган. Ўйинчоқлар, ҳовлидаги қурилиш, ғоваклар – ҳамма нарса ёш даҳонинг математик ҳисобидан ўтказилар эди.
Бир куни кўчада кетаётиб, хаёлга чўмган Михаил олдидан қора тахти чиқди. Ўша пайт у хаёлида математик масалани ечаётган бўлган шекилли, дарҳол тахтага бўр билан формулани ёза бошлади. Шу лаҳза тахта қимирлаб, ундан узоқлаша бошлади. Ҳайратда қолган олим қараса, бу ғилдиракли арава экан.
Михаил унинг ортидан югуриб бориб извошчидан ҳисобини якунлаш учун аравани бироз вақт тўхтатиб туришини илтимос қилди.
5. Фриц Цвикки (1898-1974)
Нейрон юлдузлар ва қоронғи материяни ўрганган машҳур астрофизик Фриц Цвикки даҳо бўлиш билан бирга, нозик феъл-атворга эга бўлган. У ўзининг фикрига қўшилмаган ҳамкасбларини ўринсиз, беҳуда гаплар билан ҳақорат қилган.
Вақти-вақти билан ҳазил ҳам қилиб турган, тўсатдан жамоат жойда бемалол бир қўлда туриб турли хил акробатик ҳунарларини ҳам кўрсатиб турган.
Интернет материаллари асосида Баҳора МУҲАММАДИЕВА тайёрлади.