Умидсизлик ҳақида масал

...Иблис мақтаниб, омма олдида ўз ҳунарларининг барча асбобларини намойиш этишга қарор қилди. У чиройли тарзда ёрлиқлар ёпиштириб, ҳамма буларнинг нималиги ва ҳар бирининг баҳоси қанча эканлигини билиб олишлари учун ўз молларини шиша пештахтага солиб қўйди.

Тўпламда Ҳасаднинг ялтироқ ханжари, Ғазаб болғаси ва Очкўзлик тузоғи бор эди. Қўрқув, Мағрурлик ва Нафратнинг барча воситалари ҳам меҳр билан жавонларга қўйилган эди. Барча асбоблар чиройли ёстиқларда ёйилиб, ташриф буюрган ҳар бир кишининг ҳайратини уйғотарди.

Токчанинг узоқроқ чеккасида Умидсизлик ёрлиғи билан кичкина, кўримсиз ва анча эскирган ёғоч асбоб ётарди. Ажабланарлиси, унинг баҳоси бошқа барча асбобларни бирлаштиргандан кўра қимматроқ бўларди.

Иблисга “Нега бу нарсани жуда қадрлайсан”, деган саволга у ёғоч ханжарни меҳр билан силаб қўйди ва:

- Мабодо барча режаларим барбод бўлиб қолгудек бўлса, бу менинг хазинамдаги ишонишим мумкин бўлган ягона восита. Умидсизликни одамнинг миясига жо қила олганим биланоқ, у бошқа барча воситалар учун эшикни очиб қўяди, деди.