Ургут туманида ўтказилган сайёр қабулда 19 нафар фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилди

13 февраль куни Ургут, Тойлоқ ва Самарқанд туманлари аҳолиси учун Ургут шаҳри 149-мактаб биносида Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, полковник Р.Ашрапов томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида асосий эътибор мурожаат билан келган фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳат беришга қаратилиб, бунинг учун туман ҳокимлиги вакиллари, жамоат бирлашмалари ҳамда туман ИИБ раҳбарияти қатнашишди.

Қабул жараёнида жами 19 нафар фуқаронинг мурожаати кўриб чиқилди. Мурожаатларнинг 11 таси имтиёзли уй-жой, моддий ёрдам ва идентификация ID-карталарини олиш бўйича, 1 таси алимент пулларини ундириш, 7 таси терговга қадар текшириш ва тергов ҳаракатлари юзасидан бўлди. Мурожаатларнинг 7 таси жойида ижобий ҳал қилинди, 2 тасига ҳуқуқий тушунча берилди қолганлари ижрога қаратилди, 5 нафар фуқарога идентификация ID-карталари топширилди.

ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабар беришича (https://tergov.uz/oz/news/samarand-vilojat-urgut-tumanida-navbatdagi-sajer-abul-bulib-utdi), ҳозирги вақтда тасдиқланган режа асосида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.