Ургутда 77 корхона ва ташкилот, таълим муассасалари томонидан аҳолига 227 та бўш иш ўринларини тақдим этди

Ургут туманида Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижроси доирасида бир қатор тадбирлар ўтказилди.
Туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда сектор раҳбарлари, таълим муассасалари ўқувчи-ёшлари, кенг жамотчилик иштирок этди.
Ярмаркада тумандаги 77 корхона-ташкилот ҳамда таълим муассаса томонидан 227 та бўш иш ўринлари таклиф этилди. Бир гуруҳ ёшларга тадбиркорлигини бошлашга имтиёзли кредитлар олиш учун сертификатлар берилди.
Тадбирда ўқувчи-ёшлар томонидан турли кўнгилочар, бадиий дастурлар, шунингдек, спортнинг футбол, стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича туман биринчилиги мусобақалари ўтказилди.