Ургутда гиёҳвандлик моддаси савдосига қарши тезкор тадбир ўтказилди
- 07.01.2022 19:09
- 166
- Жиноят ва жазо
5 январь куни Ургут тумани ИИБ 3-сон ИИБ профилактика инспектори томонидан олинган тезкор маълумотга асосан, Ургут тумани «Бойбул» маҳалласи ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Булунғур туманида яшовчи фуқаро Б.У. 133,85 грамм «марихуана» бир қисмини йўл четидаги дарахт остига яшириб, яна бир қисмини харидорга сотиш учун намуна сифатида ўзи билан олиб олган. Харидор билан учрашгач, намунани сотган вақтида ИИБ ходимлари томонидан далилий ашёлар билан қўлга олинган. У томонидан дарахт остига яшириб қўйилган гиёҳвандлик моддаси ҳам холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа