Ургутда ихтисослашган давлат ўрмон хўжалиги ташкил этилади
- 30.11.2020 07:30
- 254
- Самарқанд
Бу “Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш, уларнинг уруғчилигини йўлга қўйишни ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорида белгиланди.
Қайд этилишича, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Самарқанд вилояти ҳокимлигининг бу ҳақдаги таклифларига розилик берилган.
Мазкур қарор билан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузурида “Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий ишлаб чиқариш маркази” давлат муассасаси ташкил этилди.