Уйда бир нафар COVID-19 га чалинган бемор бўлса, қолган уй аъзолари қандай антибиотик дори ичишлари керак?
- 24.09.2020 22:30
- 795
- COVID-19
Ушбу саволга АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков жавоб берди:
➖ Агар оила аъзоларидан бирида коронавируснинг енгил формаси аниқланган бўлса, биринчи навбатда беморни алоҳидалаш зарур. Бошқа оила аъзолари тиббий ниқобда бўлишлари керак ва профилактика мақсадида иммунитет оширувчи препаратлар ва вирусга қарши препаратларни қабул қилишлари ҳамда назоратда бўлишлари лозим.
Антибиотикларга келсак, улар вирусли касалликлар профилактикасида ҳам, даволашда ҳам қўлланилмайди. Чунки улар вирусларга қарши таъсир қилмайди, фақат бактериал инфекцияларда қўлланилади.
Теглар:
коронавирус