"Uz Auto Motors”га ишга киритиб қўйишни ваъда берган фирибгар аёллар қўлга олинди
- 28.04.2020 16:34
- 171
- Жиноят ва жазо
2020 йилнинг январь ойидан март ойига қадар 37 ёшли М.И. ва 45 ёшли З.К.лар ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 3 нафар фуқарога Асака туманида жойлашган “Uz Auto Motors” АЖга ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, ишончга кириб, жами 6.450 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олган ва ўзларининг эҳтиёжи учун сарфлаб юборганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан М.И. ва З.К.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Теглар:
фирибгарлик