“UzAuto Motors” компанияси Янги йил акциясини узайтиради

“UzAuto Motors” компанияси кўп сонли истакларни инобатга олган ҳолда Янги йил акциясини 22 декабрдан 29 декабрга қадар узайтиради.

Акция шартларига кўра, харидор “Malibu” ва “Tracker” автомобилларини 5 % ва 10 % чегирмалар асосида харид қилиши мумкин.

Акцияда “Malibu-2” LT 1,5 Turbo, шунингдек “Tracker” LT А/T ҳамда M/T автомобиллари иштирок этади.

“Malibu-2” LT 1,5 Turbo – 265 000 000 сўм

“Tracker” LT А/T – 199 000 000 сўм

“Tracker” LT M/T – 170 000 000 сўм

Акциядан фойдаланган харидор қанча пулини тежаб қолади:

“Malibu-2” LT 1,5 Turbo – 13 322 334 сўм

“Tracker” LT А/T – 23 150 992 сўм

“Tracker” LT M/T – 19 838 121 сўм

"Имкониятни қўлдан бой берманг, пулингизни тежаган ҳолда автомобиль харид қилишга улгуриб қолинг", дейилган компания хабарида.