UzAuto Motors корхонасида автомобиль ишлаб чиқариш қайта йўлга қўйилди
- 25.09.2019 15:10
- 260
- Ўзбекистон
UzAuto Motors АЖ корхоналарида тасдиқланган иш режасига мувофиқ амалга оширилган йиллик режали профилактика ишлари 23 сентябрь куни якунланиб, автомобиль ишлаб чиқариш қайта йўлга қўйилганини маълум қилади.
Профилактика ишлари доирасида асосий технологик ва ёрдамчи ускуналар модернизация қилинди ҳамда коммунал хўжалик ва муҳандислик-коммуникация тармоқларига техник хизмат кўрсатилди. Шунингдек, корхоналарни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари олиб борилди.
UzAuto Motors корхоналарида автомобиль ишлаб чиқариш аввалги тартибда давом этади.
Эслатиб ўтамиз, тасдиқланган иш режасига мувофиқ 2019 йилнинг 26 августидан бошлаб «UzAuto Motors» АЖ заводларида йиллик режали профилактика ишлари бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
Теглар:
UzAuto Motors
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- Бугун, 14:37
- Таълим