"UzAuto Motors" ва бошқа акциядорлик жамиятларининг акциялари биржа орқали сотилади

“Капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–90-сон, 17.01.2022 й.) қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 апрелдан 2024 йил 31 декабргача:

- Ўзбекистон резиденти ва норезиденти бўлган жисмоний шахсларнинг акциялардан олган дивидендлари даромад солиғидан озод қилинади;

- норезидент юридик шахсларнинг акциялар бўйича дивидендлари учун фойда солиғининг 5 фоиз ставкаси татбиқ этилади;

- резидент ва норезидент жисмоний ва юридик шахсларнинг хўжалик жамиятлари облигациялари бўйича даромадлари даромад солиғи ва фойда солиғидан озод қилинади.

Қарорга муқофиқ, бир қатор акциядорлик жамиятлари биржа орқали сотилади.