"UzAutoMotors" Cobalt, Lacetti, Damas ва Labo учун яна шартнома беришни бошлади
Бугун "UzAuto Motors" расмий сайтида кўрсатилган комплектация ва мавжуд ранглардаги Chevrolet Cobalt, Lacetti, Damas ва Labo автомобиллари учун контрактация очилмоқда. Автомобиллар сони чекланган.
Эслатиб ўтамиз, агар бир шахс номига йилига бир хил модел учун 2 тадан ортиқ автомобил харид қилинса, компания шартноманинг 3.1.2 бандига асосан автомобилларни етказиб бериш муддати узайтиради. Шу муносабат билан, харидорлардан шартномани имзолашдан олдин унинг барча бандлари билан тўлиқ танишиб чиқишларини илтимос қиламиз.
Автомобиллар учун шартномани Chevrolet’ning ваколатли дилерлик марказларида тузиш мумкин.