Вакилларимиз “Катта дубулға” турнирида 8 та медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади

Тошкентдаги “Юнусобод спорт мажмуаси”да дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири ўтказилди.

Дунёнинг 49 мамлакатидан иштирок этган спортчилар ўртасидаги баҳсларда биринчи ўрин умумжамоа ҳисобида Япония терма жамоасига насиб этди. Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Турнирда спортчиларимиз 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалига сазовор бўлди.

Муросасиз кечган беллашувларда Муроджон Йўлдошев -73 кг., Давлат Бобонов -90 кг. ва Алишер Юсупов +100 кг. вазн тоифасида олтин медалга эга чиқди.

Кумуш медаль:
-66 кг.: Сардор Нуриллаев

Бронза медаль:
-60 кг.: Достон Рўзиев
-66 кг.: Муҳриддин Тиловов
-81 кг.: Мусо Собиров
-70 кг.: Гулноза Матниёзова.

Қайд этиш жоиз, бу “Катта Дубулға” турнирларида медаллар сони бўйича Ўзбекистон терма жамоаси учун янги рекорд ҳисобланади.