Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пастдарғомлик Диёра Келдиёрова Халқаро дзюдо федерацияси рейтингида етакчига айланди

Озарбайжоннинг Баку шаҳри мезбонлик қилган дзюдо бўйича “Катта Дубулға” турнири якунланганидан кейин Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) янгиланган жаҳон рейтингини эълон қилди.

Янги рейтингда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси, пастдарғомлик Диёра Келдиёрова -52 килограмм вазн тоифасида 7984 очко билан пешқадам бўлди. Ушбу вазнда яна бир ўзбекистонлик дзюдочи Сита Қадамбоева 2654 очко билан 13-ўринни банд этди.

Эркаклар ўртасида ўзбекистонлик дзюдочилардан энг яхши натижани -73 килограмм вазн тоифасида Муроджон Йўлдошев ва +100 килограммда Алишер Юсупов қайд этди. Йўлдошев 5083 очко, Юсупов эса 5220 очко тўплаб, ўз вазни жадвалида 3-ўринни эгаллади.

Олимпидаси совриндори Давлат Бобонов -90 килограмм вазнда 5-ўринда, жаҳон чемпиони Музаффарбек Тўрабоев эса -100 килограмм вазнда 7-ўринда қайд этилди.