"Вақф" хайрия жамоат фонди яна бир хайрия тадбири ўтказди
- 11.08.2019 15:36
- 157
- Самарқанд
Самарқанд шаҳридаги Хожа Аҳрор Валий зиёратгоҳида муборак Қурбон ҳайити муносабати билан "Қурбонлик -2019" тадбири бўлиб ўтди.
"Вақф" хайрия жамоат фонди ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Самарқанд шаҳри, Самарқанд, Тойлоқ, Жомбой ва Паст Дарғом туманидан келган 25 нафар кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга қурбонлик гўштлари тарқатилди. Шунингдек, хайрия тариқасида улашилган қурбонлик гўштлари Ҳадис илми мактаби талабалари ҳамда Самарқанд шаҳридаги ногиронлар жамиятидан 12 нафар кишига, "Вақф" хайрия жамоат фонди тасарруфидаги зиёратгоҳларнинг 15 нафар хизматчи ходимларига 2-3 килограмдан тарқатилди.
Бугун Ўзбекистон мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги тасарруфидаги жоме масжидларнинг имом-хатиблари ташаббуси билан чекка туманлардаги ёрдамга муҳтож оилаларга ҳам қурбонлик гўштлари тарқатилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа