Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Жомбой туманида сайёр қабул ўтказади

Жорий йилнинг 25 май куни соат 08:00 дан бошлаб, Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигида барча вилоят, ташкилот раҳбарлари билан биргаликда Жомбой тумани, Аҳмаджон Қурбонов маҳалласидаги Ёшлар боғида Жомбой тумани аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Сизни қийнаётган муаммолар, таклиф ва мулоҳазалар бўлса мурожаат қилишингиз мумкин.

Манзил: Жомбой тумани, А.Қурбонов МФЙ, Сарой кўчаси, Ёшлар боғи.

Мўлжал: ТИФ “Миллий банк” Жомбой тумани филиали.

Маълумот учун телефон: (66) 235-62-36.