Вилоят ҳокимларига туроператорларни жалб этиб, туризм бўйича ПР маркази филиалларини ташкил қилиш вазифаси топширилди

Президент раислигидаги йиғилишда вилоят ҳокимлари ҳам ўзининг ҳудудини хорижда кенг тарғиб қилишга ўрганиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Бунинг учун ҳокимлар туроператорларни жалб этиб, ПР маркази филиалларини ташкил қилади. Улар:

- ҳар бир вилоятнинг “ташриф қоғози”ни ишлаб чиқади;

- Тошкент шаҳри ҳамда ҳудудлардаги аеропорт, вокзаллар ва меҳмонхоналарда “туризм бекатлари”ни ташкил қилади;

- ҳар бир вилоятнинг ўзи учун хос бўлган “мавсумий туристик пакети”ни тайёрлайди;

- фестивал ва консертлар ўтказиш графигини тасдиқлаб, нафақат маҳаллий, балки хорижий сайёҳлар учун ҳам эълон қилади.