Вилоят ИИБ катта тезкор ходими 10 минг доллар олган вақтида ушланди
- 10.01.2025 09:44
- 426
- Жиноят ва жазо
Самарқандда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Тадбирда вилоят ички ишлар бошқармасининг жиноят қидирув хизмати жиноят қидирув бошқармаси катта тезкор ходимининг ноқонуний хатти-ҳаракатининг олди олинди.
Яъни, тезкор ходим ўзининг мансабдор танишлари орқали, Самарқанд шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими иш юритувида бўлган Жиноят Кодексининг 273-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган жиноят ишида айбланувчилар сифатида ўтаётган 1994 йилда туғилган шахсга тегишли қисмини Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан тугатиш ҳамда 2003 йилда туғилган фуқарога нисбатан “уй қамоғи” эҳтиёт чорасини қўллаган ҳолда, уни озодликда қолдириш эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25, 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.