Вилоят Кенгаши сессиясидан: Самарқандда маҳаллабай ишлашда иқтисодий муаммолар қандай ҳал қилинади?

Мазкур тизим орқали халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туманлар кенгашлари учун ҳар бир маҳалланинг ривожлантириш истиқболлари бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот олиш имконияти яратилади.
Ҳар бир маҳаллада “Темир дафтар”га киритилган оилалар, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар турмуш шароити, бандлиги ва бошқа ижтимоий аҳволи юзасидан чораклик ҳисобот бериб борилади.
Сессияда шу масала кўриб чиқилиб, “доимий вакил”лар, “бошқарув офиси” раҳбарлари ва “Мувофиқлаштирувчи гуруҳ” таркиби тасдиқланди.
Маълумотларга кўра, 1100 маҳалланинг ҳар бирига тижорат банкларининг 774 нафар ходими “доимий вакил” сифатида бириктирилган. Мавжуд 64 та секторда иқтисодий комплекс таркибидаги ташкилотлардан малакали раҳбарлардан иборат “бошқарув офиси” тузилган.
Шаҳар ва туманлар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлар бошчилигида иқтисодий комплекс ташкилотлари раҳбарларидан иборат “Мувофиқлаштирувчи гуруҳ” шакллантирилган.