Вилоят Кенгашининг 64-сессияси 27 май куни ўтказилади
Бу вилоят ҳокими Э.Турдимовнинг 2022 йил 20 майдаги “Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ, олтмиш тўртинчи сессиясини чақириш тўғрисида”ги қарорида маълум қилинди.
Қарорга кўра, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтмиш тўртинчи сессияси 2022 йил 27 май куни соат 9:00 да чақирилади.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- вилоятда инвестиция соҳасида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида вилоят ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи О.Мирзабековнинг ҳисоботи;
- вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А.Иноғомовнинг вилоятда солиқ йиғувчанлиги, маҳаллий бюджет прогноз кўрсаткичларни бажарилиши, вилоятдаги Самарқанд шаҳри, Ургут ва Иштихон туманлари, Жума ва Челак шаҳарчаларидаги савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, савдо марказларида ноқонуний фаолият кўрсатиш, солиқдан қочиш ҳолатларининг олдини олиш борасида қилинган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи;
- вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи Инатилло Ҳамроевнинг вилоятда транспорт хизматларини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда белгиланадиган вазифалар тўғрисида ҳисоботи;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-43-сонли қарорининг ижроси юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Р.Маматовнинг ҳисоботи;
- “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти директори в.в.б С.Шомуротовнинг вилоят аҳолисини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлари тўғрисида ҳисоботи;
- Марказий банкнинг вилоят бош бошқармаси раҳбари О.Азимовнинг ажратилган кредит маблағларининг мақсадли ишлатилиши устидан доимий назорат олиб борилганлиги билан боғлиқ амалга оширилган ишлар тўғрисида ахбороти;
- вилоятда тез тиббий ёрдам ва шошилинч ёрдам ҳизматидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича ҳудудий дастурни тасдиқлаш тўғрисида;
- давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкасини олиб қўйиш бўйича тақдимот материалларини кўриб чиқиш ва мулкдорлар билан очиқ муҳокама ўтказиш тўғрисида.
- бошқа масалалар.