Вилоят мусиқали драма театрида "Ялангтўш Баҳодир" спектакли премьераси бўлиб ўтди
Драматург Фармон Тошев қаламига мансуб ушбу асар режисссёр Ғофур Мардонов томонидан саҳналаштирган.
Спектаклда буюк ўзбек саркардаси Баҳодир Ялангтўшнинг бунёдкорлик ишлари, юрт ободлиги, халқ фаровонлиги йўлидаги хизматлари ўз аксини топган.
Асар воқеалари асосан 1619-1640 йилларни ўз ичига олади. Айнан шу йиллар давомида Ялангтўш Баҳодирни заминимиз бунёдкорлиги учун ўз ҳиссасини қўшган, буюк обидаларимиз саналмиш Тиллакори ва Шердор мадрасаларининг бунёд бўлишига сабаб бўлган улкан меҳнати ва машаққатлари акс этган воқеалар асарда жонлантирилган.
Спектаклда Баҳодир Ялангтўшнинг жанговар қудратини ифодаловчи саҳналар, бунёдкорлик ишлари, адолатли раҳбарлиги, уддабурон давлат арбоби эканлигини кўришимиз мумкин.
- Ялангтўш Баҳодир ҳали кўпчилик ёш авлодга таниш эмас, - дейди режиссёр Ғафур Мардонов. - Аммо бу спектакл орқали Самарқанд амири, адолатли саркарда сиймоси ёш авлодни, қолаверса, барча театр ихлосмандларининг қалбидан чуқур жой эгаллайди ва тарихга, бобокалонларимизга бўлган эҳтиромимизни яна бир поғона юксалтиради. Спектакл каттаю кичик театр ихлосмандларида катта таассурот қолдирди.
Премьерада вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этди.