Вилоят прокурори Нарпай туманида сайёр қабул ўтказди

Тадбир вилоят прокурори М.Эшназаров бошчилигида вилоятдаги барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган.

Сайёр қабул аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида ташкил қилинган.
Сайёр қабулда 31 нафар жисмоний ва юридик шахслар вакиллари иштирок этиб, бевосита вилоят прокурори қабулида бўлган.

Мурожаатлардан 10 таси жойида ижобий ҳал этилиб, 14 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган. Қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилинадиган мурожаатлар иш юритувга қабул қилинган.
Қабулдан сўнг вилоят прокурори ташаббуси билан тумандаги "Аёллар дафтари"да турувчи 52 нафар хотин-қизга субсидия асосида тикув машиналари берилган.

Шунингдек, ”Ёшлар дафтари” рўйхатидаги 18 нафар йигит-қизларга компьютер жамланмаси ҳамда 14 нафарига ўзини-ўзи банд қилишлари учун асбоб-ускуналар тарқатилган.
Хабар қилинишича, вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом этмоқда.