Вилоят суди раиси кубоги Самарқанд шаҳрида қолди

Самарқанд вилоят суди раҳбарияти ва суднинг касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида вилоят, туманлараро, туман ва шаҳар судлари судьялари ва суд идоралари ходимлари ўртасида “Раис кубоги - 2021” футбол мусобақаси ўтказилди.

Муросасиз учрашувлар натижасига кўра, фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди жамоаси биринчи ўринни, Пайариқ туманлараро суди жамоаси иккинчи ўринни қўлга киритди. Самарқанд вилоят ва Тайлоқ туманлараро судлари жамоалари учинчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, “Энг яхши ўйинчи” совринига ФИБ Самарқанд шаҳар судининг судьяси Ф.Каримов, “Энг яхши ҳужумчи” совринига ФИБ Ургут туман судининг судья ёрдамчиси Ш.Останақулов ва “Энг яхши дарвозабон” совринига ФИБ Самарқанд шаҳар судининг судьяси А.Жўраев сазовор бўлди.

Достон Маматазимов,

вилоят судининг спорт тарғиботчиси.