Вилоят судлари раислари Пайариқ ва Оқдарёда тадбиркорлар учун сайёр қабул ўтказди
- 10.09.2019 09:28
- 86
- Самарқанд
Самарқанд вилояти судлари раислари томонидан Пайариқ ва Оқдарё туманларидаги тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда фуқаролар билан учрашув ва сайёр қабуллар ташкил қилинди.
Пайариқ тумани Халқ қабулхонасида ўтказилган сайёр қабулда 19 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди. 17 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунчалар берилиб, 2 нафар фуқаронинг муаммолари ўрганиладиган бўлди.
Оқдарё тумани Халқ қабулхонасида ўтказилган сайёр қабулда эса 20 нафар фуқаронинг мурожаати эшитилди. 10 нафар фуқаронинг муаммосига жойида ижобий ечим топилиб, 10 нафар мурожаатчига тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Шунингдек, қабуллар жараёнида ўтказилган сайёр судларда 9 нафар шахс тайинланган жазодан (ЖКнинг 73-моддасига асосан) шартли озод қилинди ҳамда 5 нафар шахсга нисбатан очилган маъмурий ишлар МЖтКнинг 271-моддаси 11-бандига асосан тугатилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- Бугун, 14:37
- Таълим