Самарқандда ягона мобил жавонга эга архив биноси - Паст Дарғомда

Паст Дарғом туманида “Ўзбекистонда давлат архивлари тизими ташкил топганлигининг 100 йиллиги” муносабати билан янги архив биноси фойдаланишга топширилди.

Бинонинг очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқов,  “Ўзархив” агентлиги директори М.Юсупов, туман ҳокими Ш.Худойбердиев, соҳа фахрийлари ҳамда ходимлари иштирок этди.

Янги бинонинг қурилиш-таъмирлаш ишлари учун маҳаллий бюджетдан 1 миллиард 158 миллион сўм миқдорида маблағ сарфланган. Бино энг замонавий жиҳозлар, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминланган. Асосийси, бино вилоятда ягона ҳисобланган мобил жавон билан жиҳозланган.

Бугун архив идорасида 71 минг 564 та сақлов бирлигидаги ҳужжатлар мавжуд. 11 нафар ходим ишлайдиган идорада кейинги икки йилда 952 сақлов бирлигида ҳужжатларнинг 58 минг кадр электрон варианти яратилди.

Тадбир давомида соҳа ходимлари ва фахрийларга  эсдалик совғалари топширилди.

Паст Дарғом тумани ҳокимлиги ахборот хизмати