Вилоятимиздан ўтувчи трассаларда радарга тушган юзлаб қоидабузарлар жаримага тортила бошланди
Самарқанд вилояти ЙҲХБ матбуот хизматининг бизга берган маълумотларга кўра, вилоятимиз ҳудудидан ўтувчи йўлларда радарлар ёрдамида кунига 100-150 қонунбузар аниқланмоқда.
Мазкур махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд қилувчи радар белгиланган тезликдан юқори ҳаракатланган автоуловлар тезлигини қайд этади. Шу вақтнинг ўзида йўл ҳаракати қоидалари бузилгани бўйича жарима солиш тўғрисида, маъмурий ҳуқуқубузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз, транспорт воситаларининг эгаларига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда қарорлар чиқарилиб, фото тасвир илова қилинган ҳолда, яшаш манзилларига юборилади.
Бундан кўзланган мақсад, вилоят худудида оғир оқибатли йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, уларнинг сонини камайтириш, ҳайдовчиларнинг хушёрлигини ошириш ва йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ҳамда инновацион технологияларни ҳаётга тадбиқ этишдан иборатдир, дея маълум қилади матбуот хизмати.