Виночиликни ривожлантириш жамғармаси тузилди
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрда “Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисидаги”ги қарори қабул қилинди.
Унга кўра, агентликнинг Виночиликни ривожлантириш жамғармасини бошқариш, шунингдек, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини назарда тутувчи низом тасдиқланди.
Алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида истеъмол этил спиртини тақсимлаш тартибини назарда тутувчи алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида истеъмол этил спиртини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланган.