Владимир Путин Москвада бўлиб ўтган норозилик намойишлари ҳақида очиқча изоҳ берди
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Москвада бўлиб ўтган норозилик намойишлари ҳақида изоҳ берди.
Маълум бўлишича, намойишчилар ва қонун ҳимоячилари ходимларининг хатти-ҳаракатига изоҳ бериш чоғида, вазиятни тўқнашувгача олиб келишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, айбдорлар эса жазоланиши керак, деб президент баёнот берди.
Россия етакчисининг таъкидлашича, мамлакат пойтахтида юзага келган намойиш ва норозиликлар яқинлашиб келаётган сайловолди тадбирлари билан боғлиқ. Владимир Путин бу ҳолатни сентябрь ойида ҳукумат аъзолигига бўлиб ўтадиган ҳудудий сайловлар шу қаторда Москвада билан ҳам изоҳлади.
Россия Президенти россияликларни амалдаги қонунчилик доирасидан четга чиқмаган ҳолда тинч намойишлар ўтказишга тўлиқ ҳақлари борлигини ва ҳукумат аъзолари бунга ҳеч қандай тўсқинлик қилишлари керак эмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Бундан ташқари, Владимир Путин июль ва август ойларида ҳукумат томонидан тасдиқланган намойишлар бўлиб ўтганини ва улар тинч ва ҳар хил кўнгилсизликларсиз ўтганини таъкидлади.
“Мен бундан кейин ҳам бизда ҳаммаси шундай тарзда ўтишини хоҳлардим, бошқа мамлакатлардагидек – кўнгилсизликларсиз ва қонун бузилишисиз” – деди Путин.