Халқ депутатлари Cамарқанд вилояти Кенгашининг ҚАРОРИ

CАМАРҚАНД ВИЛОЯТИНИНГ 2019 ЙИЛГИ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎFРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг (“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами“, 2013 йил 31 декабрь, 52-(I)-cон) 27, 99-моддалари, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида“ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда;) 24-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекис­тон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида“ги ПҚ-4086-сонли қарорига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида“ги ПҚ-4086-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
  2. Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг 2018 йил кутилаётган ижроси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан тасдиқланган Самарқанд вилоятининг 2019 йилга мўлжалланаётган маҳаллий бюджет параметрлари қабул қилинсин.
  4. 2019 йил вилоят маҳаллий бюджетининг даромадлар қисми

2 270 859,2 миллион сўм, харажатлар қисми 4 031 794,6 миллион сўм ҳамда ижтимоий соҳа учун трансфертлар 1 760 935,4 миллион сўм ва айланма касса маблағи меъёри 28 916,0 миллион сўм қилиб белгиланганлиги маъқуллансин ва 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Самарқанд вилояти ҳокими (Э.Турдимов):

2019 йил учун туман ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларининг даромадлар ва харажатлар ҳажмларини, вилоят бюджетидан субвенциялар, ўтказиб бериладиган даромадлар дотациялар ва мақсадли ижтимоий трансфертларнинг чекланган миқдорини;

маҳаллий бюджет таркибига кирадиган туманлар ва шаҳарлар бюджетларига умумдавлат солиқ тушумларидан ажратмаларнинг нормативларини;

вилоят бюджетининг туман ва шаҳар бюджетларининг захира жамғармалар миқдорини;

вилоят ва маҳаллий бюджети таркибига кирадиган туманлар ва шаҳарлар бюджетлари айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорларини тасдиқласин.

  1. Туман ва шаҳар ҳокимлари бюджет даромадлари ва харажатларининг тасдиқланган кўрсаткичларининг бажарилишини таъминласин, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
  2. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ш.Худойбердиев), вилоят молия бош бошқармаси (Б.Мирзаев), давлат солиқ (Ш.Ахмедов) бошқар­малари, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда:

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг масъулияти ва манфаатдорлигини кучайтириш, уларнинг даромадлар бўйича ваколатлари ва харажатлар бўйича мажбуриятларини ошириш мақсадида 2019 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар:

а) қуйидаги даромадлар:

жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи, жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадларидан олинадиган солиқ, якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ (электр станцияларидан ташқари), ягона ер солиғи, айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш учун йиғимлар, бозорлардан тушадиган даромадлар, қонунбузарликларнинг айрим турлари учун жарималар туманлар ва шаҳарлар бюджетларига;

вилоят бюджети билан туманлар ва шаҳарлар бюджетлари ўртасида тақсимлаган ҳолда юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ягона солиқ тўловидан ажратмалар, алкоголь маҳсулотлари, пиво, бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг чакана реализациясига акциз солиғи вилоят маҳаллий бюджетига ўтказилиши;

б) қўшилган қиймат солиғи тушумларининг бир қисми (товарларни импорт қилишда олинадигани бундан мустасно), жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бундан мустасно), юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи (Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан тўланадигани, шунингдек, норезидентнинг даромадларидан тўлов манбаида ушлаб қолинадигани бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси республика бюджети билан вилоят бюджети ўртасида тақсимланишини назарда тутсинлар.

  1. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ш.Худойбердиев), Марказий банкнинг Самарқанд вилоят бош бошқармаси (Қ.Собиров), вилоят молия бош бошқармаси (Б.Мирзаев), давлат солиқ (Ш.Ахмедов), давлат молиявий назорати (М.Ҳамдамов), ғазначилик (Х.Туйчиев) бошқармалари, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда:

ҳудудларнинг даромадлар базасини кенгайтириш ва иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чоралар кўрилишини;

даромадлар ва харажатларнинг тасдиқланган параметрлари бажарилишини;

бюджет харажатларини сифатли тарзда режалаштирилиши ва ўз вақтида молиялаштирилишини таъминласинлар.

Бюджет маблағларидан манзилли, мақсадли ҳамда самарали фойдаланиши устидан қатъий назорат ўрнатилсин.

  1. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ш.Худойбердиев) ва вилоят молия бош бошқармаси (Б.Мирзаев) маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармо­йишлари, ҳукумат қарор ва фармойишлари ҳамда дас­турларида белгиланган тадбирларни маблағ билан таъминлаш мақсадида, маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан қопланмайдиган қисмини молиялаштириш манбаларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан аниқлик киритиш юзасидан ўрнатилган тартибда мурожаат этилишини таъминласин.
  2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан кучга киради.
  3. Мазкур қарор “Зарафшон“ ва “Самаркандский вестник“ газеталарида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг samarqand.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  4. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси (З.Каримов) ва вилоят молия бош бошқармаси (Б.Мир­заев) зиммасига юклатилсин.

 

Вилоят Кенгаши раиси                                                     Э.ТУРДИМОВ

2018 йил 26 декабрь