Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 44-сессияси ўтказилмоқда

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси бошлиғи А.Неъматовнинг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси юзасидан ҳисоботи;
- “Мароқанд Обод” ДУК бош директори Ш.Насимовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги “Давлат қарзи ҳисобига амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг натижадорлигини таъминлаш тўғрисида”ги ПҚ-4883-сонли қарорида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан ҳисоботи;
- “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси вилоят бўлими бошлиғи Д.Набиевнинг “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастурининг ижроси юзасидан ҳисоботи;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сон Фармони ижросини таъминлаш тўғрисида;
- бошқа масалалар.