Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтмиш олтинчи сессияси ўтказилмоқда

Вилоят ҳокимлигида Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтмиш олтинчи сессияси ўз ишини бошлади.

Сессия кун тартибида вилоят маҳаллий бюджетининг 9 ойлик ижроси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 июндаги “Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3077-сонли қарорининг вилоятдаги ижроси каби масалалар кўриб чиқилиши, шунингдек, депутатлар томонидан вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ички ишлар органларининг 2019 йилнинг 9 ойи мобайнида жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш борасидаги ахбороти эшитилиши кўзда тутилган.