Халқ қабулхонасида ўтказилган сайёр қабулда вилоят судларига 21 та мурожаат келиб тушди

Давлатимиз раҳбарининг ташаббусига асосан бугун бошқарувнинг барча бўғинлари раҳбарлари халқ билан бевосита мулоқот қилиш, уларни сайёр тартибда қабул қилиб, муаммоларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Бу борада Самарқанд вилояти судлари раислари ҳам фаоллик кўрсатиб келяпти. Хусусан, белгиланган режа асосида Самарқанд шаҳар Халқ қабулхонасида фуқаролар билан учрашув, давра суҳбати ва сайёр қабуллар ташкил қилиб келинмоқда. Сайёр қабул давомида жисмоний ва юридик шахслар томонидан кўтарилган муаммолар ечимини топишда тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, амалий ёрдам кўрсатиляпти.

Бугун ўтказилган сайёр қабул жараёнида 21 та мурожаат рўйхатга олинди. Жумладан, жиноят ишлари бўйича 1 та мурожаатга зарур ҳуқуқий тушунтириш берилди. Маъмурий ишлар бўйича бўлган 16 та мурожаатнинг 13 таси ижобий ҳал қилинди.

Қабул давомида фуқаролик ишлари бўйича 4 та мурожаат қайд қилинган.

Бундан ташқари, вилоят судлари томонидан ташкил этилган сайёр судларда 14 нафар шахслар жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди. Маъмурий ишлар юзасидан 13 нафар шахсга нисбатан ишлар тугатилди.

Отабек ҚОДИРОВ,

жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди бош мутахассиси.