Халқаро делегация аъзолари вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов билан учрашди
SOS Kinderdorf International халқаро федерацияси Президенти Сиддхарта Каул бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати. Делегация таркибида SOS Kinderdorf International халқаро федерациясининг Марказий Осиё ва Кавказ давлатлари бўйича директори Зденко Седлар ва Ўзбекистон SOS болалар маҳаллалари уюшмаси директори Гулноза Абидовалар ҳам иштирок этмоқда. Ташриф дастури доирасида делегация аъзолари Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов билан учрашди.
Учрашувда федерация Президенти Сиддхарта Каул томонидан Ўзбекистонда SOS болалар маҳаллаларига амалий ёрдам бериш борасида олиб борилаётган ишларни юксак баҳолади. Болаларни уй-жой билан таъминлаш борасидаги маҳаллий ҳокимиятлардаги ишлар таҳсинга сазоворлигини билдирди ҳамда чин етим болаларни уй-жой билан таъминлаш ишлари саноқли давлатлардагина амалга оширилаётганлигини таъкидлади.
Меҳмонлар Самарқанд шаҳридаги тарихий қадамжоларни зиёрат қилди.