Халқаро террорчилик ташкилоти аъзоси бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди
- 23.05.2023 14:41
- 389
- Жиноят ва жазо
ИИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, қидирувда бўлган фуқаро Ш.Н. (1987 йилда туғилган) қўлга олиниб, хориждан Ўзбекистонга олиб келинган.
Қайд этилишича, Ш.Н. ижтимоий тармоқлар орқали диний экстремистик ва террорчилик ташкилотлари ғоялари таъсирига тушиб, интернет орқали халқаро террорчилик ташкилотлари аъзолари билан доимий алоқада бўлиб келган ва уларнинг таъсирида 2016 йилда Сурия Араб Республикаси ҳудудига ўтган. У ерда халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилиб, жанговар тайёргарлик қилган.
Чет эл ҳуқуқ-тартибот идоралари билан олиб борилган ҳамкорликдаги тадбирлар давомида Ш.Н. хорижий давлатларнинг бирида ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Теглар:
террорчилик