Хаттотлик санъати: Сабр меваси, жозиба ва мўъжиза
Хаттотлик гўзал санъат турларидан бири. У нозик дид ва истеъдод талаб этувчи соҳа ҳисобланади.
Бу ҳунар билан ҳар ким ҳам шуғуллана олмайди. Сабаби, ушбу санъат тури жуда кўп вақт, катта сабр, ўзига хос малакани талаб қилади.
Маълумки, қадимдан хаттотлик билан асосан эркаклар шуғулланиб келган. Аммо Самарқанд шаҳрида яшовчи Азиза Собирова бу ҳунарнинг моҳир усталаридан қолишмайдиган даражада ўрганди.
"Ҳунарманд" уюшмаси аъзоси А.Собирова 10 йилдан буён ушбу санъат билан шуғулланиб келмоқда. Шу вақт давомида Самарқанд қоғозига тўртта 60-80 ҳажмда куфи, нахс, сулс хатида Қуръон китобини кўчиришга муваффақ бўлган. Ҳозирги пайтда бешинчи китобни бошлаган. Айни пайтда хаттот “Боқий шаҳар” мажмуасида устахона очиб, беш нафар хотин-қизга хаттотлик сир-асрорларини ўргатиб келмоқда.
У келгусида уч метрга бир ярим метр катталикда муқаддас китоб тайёрлашни мақсад қилган.