Хитой ижтимоий фанлар академиясининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти делегацияси Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди
Аввал хабар берганимиздек, Хитой ижтимоий фанлар академиясининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати хабар берди.
Жумладан, жорий йилнинг 19 июнь куни Тошкент шаҳрида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва Хитой ижтимоий фанлар академиясининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Шу кунларда ХХР вакиллари Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” туризм университети фаолияти билан танишдилар. Жумладан, делегация аъзолари ва таълим муасссаси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда ўқув ишлари бўйича ректор ўринбосари Баходир Туроев меҳмонларга университет фаолияти ҳамда ўқув жараёнларининг бориши ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, меҳмонлар бир қатор маҳалла фуқаролар йиғинларига ташриф буюриб, маҳаллий аҳоли билан мулоқотда бўлдилар. Хусусан, “Регистон юлдузи” нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти ўрганилди.