Хитой: Йирик ишлаб чиқарувчи компаниялар Самарқандда қўшма корхона очишга қизиқмоқда
Хабар берганимиздек,вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигидаги Самарқанд делегацияси Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди.
Биринчи манзил Шинжон-Уйғур автоном районининг Урумчи шаҳри бўлди. Унда вилоят раҳбари Хитойнинг етакчи саноатчилари билан учрашувлар ўтказди.
Мулоқот иштирокчилари орасида Шинжон-Уйғур автоном районидаги биринчи давлат даражасидаги иқтисодий ва технологик ривожланиш зонаси – Урумчи иқтисодий ва технологик ривожланиш зонаси (Urumqi Economic and Technological Development Zone) раҳбарияти ҳам бор. Ташкилот кўп функцияли бўлиб, унда 9 мингдан ортиқ компания рўйхатга олинган. Ушбу корхоналардан 43 таси ҳар йили 100 миллион юан (тахминан 14,8 миллион АҚШ доллари) дан ортиқ йиллик саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришга эришган.
Кейинги мулоқот барча ўлчамдаги юқори сифатли (Premium class) шиналар ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи “Sailun Group” вакиллари билан бўлди.
Sailun дунёдаги ТОП-20 та энг яхши шиналар ишлаб чиқарувчилардан биридир. Компания Синдао, Донгйинг, Шенянг, Вейфанг, Вьетнам ва Камбоджада шиналар ишлаб чиқариш базаларига эга ва Донгжиакоу, Мексика ва Индонезияда шиналар ишлаб чиқариш базаларини қуришни режалаштирмоқда. Айни пайтда “Sailun Group” йилига 26 миллион тўлиқ пўлатдан ясалган радиал шиналар, 103 миллион ярим пўлатдан ясалган радиал шиналар ва 447 минг тонна йўлтанламас шиналар ишлаб чиқариш қувватини қуришни режалаштирмоқда. Компаниянинг маҳсулот савдоси Хитой, Шимолий Америка, Европа, Осиё ва Африка каби 180 дан ортиқ мамлакат ва минтақаларни қамраб олади.
Учрашувлар давомида Самарқандга Хитой сармоясини жалб этган ҳолда қўшма корхона очиш ва ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.