Хитойда зилзила туфайли 11 минг киши эвакуация қилинди
- 03.05.2023 10:45
- 205
- Хориж

Европа Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, сешанба куни 935 мингга яқин аҳоли истиқомат қилувчи Баошань шаҳридан 35 километр шимоли-шарқда 5,3 магнитудали зилзила содир бўлган.
Баошан шаҳридан 11 мингга яқин одамни эвакуация қилди. Бу ҳақда чоршанба куни “Синьцзинбао” газетаси хабар берди.
Унга кўра, қутқарув ишларига 2,4 минг киши сафарбар қилинган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, зилзила оқибатида 2,8 мингга яқин бино вайрон бўлган.
Ваколатли органлар 38 минг кишининг хавфсизлигини таъминлаш учун фавқулодда чоралар кўрган. Улар учун 34 та вақтинчалик бошпана ташкил этилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ. Уч киши енгил тан жароҳати олиб, яқин атрофдаги шифохонага етказилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аёл муҳаббатдан иборат
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Абу Райҳон Беруний Добусия қалъасида ҳам яшаган
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Трамп Ғазода ўт очишни тўхтатишни эълон қилмоқчи
- 3 соат аввал
- Хориж
"Оёққа туриб олай..."
- Кеча, 17:56
- Мутолаа