Хитойликлар ўз вакциналаридан қўрқишмоқда
Хитой провинциал ҳукумати фуқароларни қандай йўл билан бўлмасин мамлакатда ишлаб чиқарилган вакцина билан эмланишга мажбур қилмоқда. Аммо Хитой вакцина яратган биринчи мамлакатлардан бўлса-да, маҳаллий аҳоли унга ишонишмаяпти, деб ёзади Хитой кундалик газетаси “The Global Times”.
Хитойда асосан “Синовак” ва “Синофарм” компаниялари икки вакцинаси билан холи эмланмоқда. Бироқ ушбу вакциналарнинг турли ножўя таъсири аҳолини ишончсизлигига сабаб бўлмоқда. Хайнань провинциясидаги Вэньчан шаҳрида ҳукумат огоҳлантириш тарқатди. Унга кўра, интизомсиз шаҳарликлар Хитой вакцинасига ишончсизлик билдиришгани учун қора рўйхатга киритилади. Ва супермаркетларга кириши, жамоат транспортидан фойдаланишлари тақиқланади.
Аммо пўписа халқни шунчалик норозилигига сабаб бўлдики, Вэньчан ҳукуматининг шафқатсиз кўрсатмасини бекор қилишга мажбур этди. Ҳозирда вакцина билан эмланишга даъват этишга минглаб фаоллар жалб этилган.
Пекинда молиявий кварталлардаги деворларда рангли белги қўйиш бошланди: яшил - 80 фоиз, сариқ – 40 дан 80 гача, қизил – 40 фоиздан камроқ одам эмланганини билдиради.
Т.Шомуродов тайёрлади.