Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хизмат кийимида спиртли ичимлик ичган ходим вазифасидан бўшатилгани айтилди

Ижтимоий тармоқларда ИИО кийимидаги шахснинг маст ҳолатдаги тасвири тарқалди. Вилоят ИИБ ахборот хизмати тарқатган хабарга кўра, мазкур ходим вазифасидан бўшатилиб, ушбу ҳолат келиб чиқишига йўл қўйган раҳбар ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

“Ички ишлар органлари ходими шаънига путур етказувчи ҳаракатлар содир қилган ходим тизимдан бўшатилган.

Қўшрабод тумани ИИБ профилактика инспектори лавозимида хизмат қилган (ИИОларига хизматга 2023 йил 20 ноябрда қабул қилинган) катта сержант З.С. "Хизмат кийимида спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги ҳамда ички ишлар органлари ходими шаънига путур етказувчи ҳаракатлари" учун ички ишлар органлари ходимлари сафидан бўшатилган.

Ҳозирда, ушбу ҳолатни келиб чиқишига йўл қўйган раҳбар ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинланган”, дейилади хабарда.