Хонадондаги маиший газ баллонининг портлаши натижасида икки ёш бола куйиш жароҳатини олди
Жорий йилнинг 18 июль куни Наманган вилояти Чортоқ тумани “Боғистон” МФЙ Ўзбекистон кўчаси 5-уйда газ ва ҳаво аралашмасининг чақнашидан ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар қилмоқда.
Ёнғинга 3 та ёнғин ўчириш бўлинмаси жалб этилган. Воқеа жойига етиб борган ёнғин ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин бартараф этилган ва уйнинг 120 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғин оқибатида уйнинг 60 кв.метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган.
Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилганда уйдаги маиший газ баллонидан фойдаланиш қоидаларининг бузилишидан газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши юзага келгани ва натижада уй эгасининг 2005 ва 2008 йилларда туғилган фарзандлари куйиш тан жароҳати олиб, шифохонага олиб кетилганлиги маълум бўлган. Болаларнинг аҳволи қониқарли.