Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Исроил Эроннинг эҳтимолий ҳужумига жавоб зарбаси беришни кўриб чиқмоқда

🔹 Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу 4 август куни армия ва разведка хизматлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Унда, хусусан, агар Эрон томонидан ҳужум муқаррар деб топилса, унга қайтарувчи зарба бериш муҳокама қилинди. Исроил Эрон ва унинг иттифоқчиларидан нима кутишни билмайди, шунинг учун ҳужумга жавоб ёки олдини олиш вариантларини кўрмоқда. 31 июлга ўтар кечаси Теҳронда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания Эроннинг ўлдирилишида ҳаракат Исроилни айблади. Эрон олий раҳбари Али Хоманаий Исроилга тўғридан-тўғри ҳужум қилишни буюрди.
🔹 Осиёда фонд индекслари қулади. 5 август кунги савдолар якунида Япониянинг Nikkei 225 фонд индекси 12,4 фоизга пасайиб, 31 458,42 пунктни ташкил қилди. Бу (14,9 фоиз) йўқотиш 1987 йил 20 октябрдан бери энг катта қулашдир. Шунингдек, Тайван, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Австралия индекси пасайган.

🔹 Бангладешда бир ой олдин оммавий норозилик намойишлари ҳукумат ишлари учун квоталар тизимини тугатиш талаби билан бошланган эди, аммо полиция ва ҳукумат тарафдорлари билан тўқнашувлар зўравонликка айланди. Тўқнашувларда камида 300 киши, жумладан 14 нафар полициячи ҳалок бўлган. Бугун намойишчилар вазир қароргоҳига бостириб киришган ва бош вазир Шайх Ҳасинани истеъфога чақиришини талаб қилишган. Бош вазир Шайх Ҳасина истеъфога чиққан ва синглиси билан мамлакатни тарк этган. Бангладеш армияси қўмондони мамлакатда ўтиш даври ҳукумати тузилишини айтди.
🔹 Франция президенти Эммануэль Макрон мухолифат вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда, ҳукуматга ишончсизлик вотумини бошламаслиги эвазига улар таклиф қилган бир қатор чораларни амалга оширишга тайёр. Францияда навбатдан ташқари парламент сайловларининг кутилмаган натижаси танглиги давом этмоқда, бунда Макрон коалицияси иккинчи ўринни эгаллаб, бош вазирни истеъфога чиқишга мажбур қилган. Мавжуд сиёсий вазият Макронни мухолифат билан муроса излашга мажбур қилмоқда.
🔹 Ўтган 24 соат ичида Ғазо секторида 33 фаластинлик ҳалок бўлган, яна 118 нафари яраланган. Бу ҳақда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилади. Исроил армиясининг Ғазо секторида 2023 йил октябрь ойидан буён олиб борган амалиётлари натижасида қурбонлар сони 39 минг 583 нафарга, жароҳатланганлар сони 91 минг 398 нафарга етган.
🔹 Американинг собиқ етакчиси, Республикачилар партиясидан президентликка номзод Доналд Трампнинг айтишича, унинг сайловдаги рақиби Камала Харрис бошқа мамлакатлар етакчилари билан рақобатлаша олмайди, чунки унинг IQ даражаси жуда паст. У, худди Жо Байден каби, иккита жумлани боғлай олмайди", - дейди сиёсатчи.