Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Путин армияга тактик ядро қуролидан фойдаланишни ўрганишни буюрди
🔹 Россия ҳарбийлари стратегик бўлмаган ядро қуролларини қўллаш бўйича машғулотлар ўтказади, деб хабар берди душанба куни Россия Мудофаа вазирлиги. Мақсад “стратегик бўлмаган ядровий кучларнинг жанговар топшириқларни бажаришга тайёрлигини ошириш, стратегик бўлмаган ядро қуролларини тайёрлаш ва улардан фойдаланиш”.
🔹 Исроил Ғазо секторидан отилган ракеталар оқибатида 3 нафар Цахал аскари ҳалок бўлганидан кейин Рафаҳ аҳолисини эвакуация қилишни бошлади.
🔹 Европа тўғридан-тўғри Украинада қурол ишлаб чиқаради. Киев транспорт харажатларини тежаш учун Украина ҳудудида Европа Иттифоқи маблағлари ва Европа фирмалари иштирокида қурол ишлаб чиқариши мақсадга мувофиқдир. Бу фикр ЕИ ва Украина мудофаа саноати форумида билдирилди.
🔹 Судандаги фуқаролар уруши инсонпарварлик фалокатини келтириб чиқарди. Очлик миллионлаб одамларга, жумладан, болаларга таҳдид солмоқда. БМТ огоҳлантирмоқда ва дунёни бефарқликда айбламоқда. 2024 йил март ойида БМТ расмийлари Судандаги вазиятни “дунёдаги энг ёмон озиқ-овқат инқирози” деб атади.
🔹 АҚШ фақат бир ҳолатда Украинага қўшин юбориши мумкин. “Биз Украинанинг қулашига йўл қўя олмаймиз. Агар шундай бўладиган бўлса, Америка нафақат пули, балки ҳарбийларимиз билан ҳам можарога аралашишига катта имконият бор”, деди Конгресс Вакиллар палатасидаги демократик озчилик етакчиси Хаким Жеффрис.
🔹 АҚШ президенти Жо Байденнинг бир қанча йирик донорлари Фаластинни қўллаб-қувватловчи намойишлар ташкилотчиларига молиявий ёрдам кўрсатмоқда.
🔹 Берлин ёнғинга қарши хизмати уч кундан бери ёнаётган мудофаа-саноат концерни таркибига кирувчи Diehl Metal Applications заводида ўт ўчиришда давом этмоқда.
🔹 2024 йилда глобал IT харажати 5 триллион доллардан ошади. Энг катта улуш 1,6 триллион долларни ташкил этган алоқа хизматларига сарфланиши кутилмоқда. Иккинчи ўринда IT хизматлар туради, уларнинг нархи 1,5 триллион долларни ташкил қилади. Учинчи ўринда дастурий таъминот, 1 триллион доллардан ортиқ маблағ сарфланган.