Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Трамп Россияга қарши санкцияларни юмшатишга ишора қилмоқда. ЖССТ эҳтимолий пандемиялар ва "Covid-19" қурбонлари ҳақида баёнот берди
🔹 АҚШ расмийлари Эрон Доналд Трампга суиқасд уюштиришни режалаштираётгани ҳақида бир неча ҳафта олдин маълумот олганини маълум қилди. Теҳрон АҚШнинг Доналд Трампга суиқасд уюштиришга алоқадорлиги ҳақидаги айбловларини рад этди.
🔹 АҚШ президенти Жо Байден агар шифокорлар унинг соғлиғида муаммо борлигини аниқласа, президентлик пойгасидан чиқишини айтди. АҚШ Демократик партиясининг йирик ҳомийлари партия Жо Байден ўрнига президентлик сайловларида янги номзод топмагунча, 90 миллион долларлик маблағ ўтказишни тўхтатиб қўйган.
🔹 АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп Украинадаги урушни тугатиш режаси доирасида Россияга қарши санкцияларни юмшатиш масаласини кўриб чиқаётганини айтди. "Bloomberg"га берган интервьюсида Трамп санкциялар тарафдори эмаслигини, чунки улар мамлакатларни АҚШдан узоқлаштираётганини таъкидлайди". Унинг фикрича, дунё АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байденнинг “Россия ва Хитойни турмуш қуришга мажбурлаган” хатти-ҳаракатлари туфайли янада хавфли тус олди.
🔹 Олимлар одамларни ОИВ инфекциясидан 100 фоиз ҳимоя қиладиган ва вируснинг организмда кўпайишига йўл қўймайдиган дори яратди. Синовнинг якуний босқичи аллақачон якунланган ва 100 фоиз ўзини оқлаган. ОИВнинг тўлиқ олдини олиш учун йилига икки марта укол қилиш кифоя қилади. Битта инъекция 21 125 доллар туради, аммо олимлар нарх масаласини ҳал қилишга умид қилмоқда.
🔹 Германия 2025 йилда Украинага ҳарбий ёрдамни икки баравар камайтиришни режалаштирмоқда. Германия ҳукумати бир неча ой давом этган мунозаралардан сўнг бугун 2025 йилги бюджетни тасдиқлаши кутилмоқда.
🔹 Дунёда ҳар қандай вақтда янги пандемия бошланиши мумкин. Бу ҳақда ЖССТ бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус огоҳлантиради. "Ҳозирги (парранда гриппи) H5N1 эпидемияси кейинги пандемия ҳар қандай вақтда пайдо бўлиши мумкинлигини эслатиб турибди", дейди бош директор. Шунингдек, у хавф гуруҳлари камида бир марта COVID-19 га қарши эмлаш зарурлигини эслатади. ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда ҳар ҳафта ўртача 1,7 минг киши коронавирусдан вафот этади.
🔹 Япония ҳукумати Россия Федерациясининг музлатилган активларидан фойдаланиш ҳисобига Украинага тахминан 520 миллиард иена (тахминан 3,3 миллиард доллар) ажратмоқчи.
🔹 Comex биржасидаги савдолар чоғида олтин нархи янги тарихий чўққига етди.