Хориж хабарлари: Эронда ҳалокатли ЙТҲ. Қирғизистон кумуш танга чиқарди. Японияда 200 та рейс кечиктирилди

🔹 Қирғизистон Миллий банки Қорақирғиз автоном вилояти ташкил топганининг 100 йиллиги муносабати билан кумуш танга чиқарди.

🔹 Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Қўшма Штатларни танқид қилиб, АҚШ дунёдаги энг катта стратегик хавф манбаи эканини айтди. Пекиннинг фикрича, Вашингтон ядровий қуролсизланиш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаслик учун “Хитой ядро таҳдиди”ни атайлаб бўрттириб кўрсатмоқда.

🔹 Эронда 53 нафар покистонлик зиёратчиларни олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетди. Бахтсиз ҳодиса натижасида 35 киши ҳалок бўлган, 18 киши жароҳат олган.

🔹 Россия Федерацияси Давлат Думасида миграция бўйича 28 та қонун лойиҳаси эълон қилинди. Улар орасида паст малакали меҳнат муҳожирлари томонидан яқинларини олиб киришни тақиқлаш, чет эл фуқаролари Россияга киришда бармоқ изларини мажбурий рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, мигрантлар фаолиятининг айрим турларини, жумладан, тиббиёт ва таълим соҳаларини чеклаш кабилар бор.

🔹 Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Польша ва Украинага ташрифи доирасида Россия-Украина можаросини тинч йўл билан ҳал қилишни муҳокама қилиш мўлжаллаган. Ушбу давлатларга ташрифи 21-22, 23 август кунлари ўтади.

🔹 АҚШ президенти Жо Байден март ойида Хитойнинг ядровий арсеналлари тез кўпайиб бораётганига жавобан махфий стратегик ядро режасини тасдиқлади. Ушбу ҳужжатни қабул қилиш Пентагоннинг яқин ўн йилликда Хитойнинг ядровий захиралари сони ва хилма-хиллиги бўйича АҚШ ва Россияникига тенглашиши мумкинлиги ҳақидаги баҳоси фонида келишилган.

🔹 Афғонистоннинг ёмонликларнинг олдини олиш ва эзгуликни тарғиб қилиш вазирлиги соқол ўстириш талабига риоя қилмагани учун 280 дан ортиқ хавфсизлик кучларини хизматдан озод қилди.

🔹 Бугун эрталаб Ҳизбуллоҳ Исроил шимолига камида 135 та ракета учирган.

🔹 Исроил ҲАМАС билан келишув доирасида Ғазо секторидан қўшинларини олиб чиқишга рози бўлди. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен келишув тузиш бўйича музокараларнинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтаётган Қатарда айтди.

🔹 Расмий овоз беришдан сўнг АҚШ вице-президенти Камала Харрис ноябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларда Демократик партиядан давлат раҳбари лавозимига номзод этиб тасдиқланди.

🔹 Толибон БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачисига Афғонистонга киришни тақиқлади.

🔹 Японияда 200 та рейс кечиктирилди ва яна 36 таси бекор қилинди. Сабаби - рейснинг жўнаш жойидаги дўкондан қайчи ғойиб бўлган. Ундан бортда қурол сифатида ишлатилиш хавотири шундай йўл тутишга мажбур қилган.