Хориждан қайтиб келишда экспресс усулда топширилган тест натижаси инобатга олинадими?
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" парвозларида ПЗР усулида олинган таҳлил натижаларини тақдим этиш зарур.
Экспресс усулда топширилган тест натижалари ишончли бўлмаслиги мумкин. Чунки бу таҳлилда фақат вирус бор-йўқлиги аниқланади.
Бу эса кейин вирус юкламаси миқдорини таҳлил қилиш учун ПЗР текшируви ўтказишни талаб қилади.
Баъзида экспресс тестлар ёлғон мусбат натижани кўрсатиши мумкин. Бундай вазиятларда ПЗР текшируви муҳим аҳамиятга эга.
Шундан келиб чиққан ҳолда ПЗР усули натижасини тақдим этиш талаб этилади.
Бошқа давлатдан келган фуқаролар қайтган мамлакатларидаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, стационар ёки ўз танловига кўра меҳмонхоналарда карантин чора-тадбирларига қатъий риоя қилган ҳолда 7, 10 ва 14 кун мутахассислар назоратида бўлади.
Агар карантинга олинган даврида шамоллаш аломатлари кузатилмаса, карантин сўнггида қайта тест топширишади. Вирус аниқланганда даволашга йўналтирилади, манфий натижада эса уйга кетишларига рухсат берилади.
Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.