Хориждан юборилган пулларни қаердан олиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2020 йил 29 мартдаги кўрсатма хатига асосан банк биносидан ташқарида жойлашган кассалар, валюта айрибошлаш ҳамда халқаро пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилди (бундан божхона чегара ҳудудида жойлашган банк инфратузилмаси ҳамда аҳолига пенсия ва нафақа тарқатиш мақсадида ташкил этилган сайёр кассалар мустасно).

Аҳолига чакана банк хизматларини кўрсатиш, шу жумладан, халқаро пул ўтказмалари операциялари тижорат банкларининг филиаллари орқали амалга оширилмоқда.

Бироқ бугунги кунда “Инвест Финанс банк”, “Ҳамкор банк” ҳамда “Азия Альянс банк”ларида халқаро пул ўтказмалари бўйича мижозларга хизмат кўрсатилмаяпти. Қолган 15 та тижорат банкининг жойлардаги 70 га яқин филиаллари белгиланган тартибда фаолият кўрсатмоқда.

Ҳозирда “Ипотека банк” билан ҳамкорликда яратилган “Paysend2 иловаси ёрдамида чет элдан пул ўтказмалари тўғридан-тўғри пластик картага ўтказиб берилиши мумкин. Мазкур хизматдан фойдаланилганда банкка боришнинг умуман зарурияти йўқ! Бунинг учун яқинларингиз Сизга paysend.com сайти орқали, шунингдек, App Store ёки Google Play платформасидан “Paysend” мобил иловасини юклаб олган ҳолда пул ўтказишлари мумкин.

Б.ХУДОЁРОВ,

Марказий банкнинг Самарқанд вилояти бош бошқармаси валюта бўлими бошлиғи.