Марказий банк трансчегаравий пул ўтказмалари юзасидан ахборот берди
- 02.03.2022 10:47
- 204
- Иқтисодиёт
Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги трансчегаравий пул ўтказмалари фаолияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қуйидагиларни маълум қилади.
Бугунги кунда мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда айрим халқаро пул ўтказмалари операторлари фаолиятида вақтинчалик узилишлар ёки тўхталишлар кузатилмоқда.
Қайд этиш лозимки, Россия Федерациясидан Ўзбекистонга пул ўтказмаларини амалга оширувчи кўплаб тизимлар йўлга қўйилган бўлиб, баъзи тизимларда узилишлар вужудга келганда уларнинг бошқа муқобилидан фойдаланиш имконияти мавжуд.
Халқаро пул ўтказмаларининг аҳоли учун долзарблигидан келиб чиқиб, тижорат банклари томонидан мамлакатимиз ҳудудида уларнинг узлуксиз фаолияти учун зарур чоралар кўриб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа