Хотини билан жанжаллашган эркак автомашина салонида ўзини ёқишга уринди
- 14.02.2020 19:55
- 304
- Ҳодиса
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида хотини билан урушиб қолган эркак ўз машинасида ўзини ёқишга ҳаракат қилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 12-13 февралга ўтар кечаси, соат тахминан 01:45 ларда Чилонзор тумани ҳудудини қўриқлаш пайтида Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси 4-батальони бригадаси 1-отряди офицери, кичик сержант A.Маҳмудов ва Миллий гвардия аскари Б.Мамажонов 90-мактаб атрофида машина салонида эркак ўзини ўт қўйишга уринаётганини кўриб қолган.
Ходимлар дарҳол ёнғинни ўчириш чораларини кўриб, тез ёрдам чақирган. Шифокорлар етиб келгунга қадар жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатилган.
Ўзини Сергей.И деб таништирган эркак бундай ишга қўл урганида маст ҳолатда бўлганини, хотини билан жанжалдан кейин ўзига ўт қўйганини тан олди.
Ҳозирда Сергей.И билан психологлар шуғулланмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа