Яндекс ўзбек тилидаги хабарлар хизматини ишга туширмоқда

Оммавий ахборот воситаларининг эътирофича, бу ҳолат янги оммани жалб қилишга ёрдам беради, фойдаланувчилар хабарларни қайси тилда ўқишни ўзлари танлаш имкониятига эга бўлади.

Яндекс ўзбек тилидаги хабарлар хизматини ишга туширмоқда, деб ёзади Sputnik.

Нашр маълумотига кўра, бу ҳолат маҳаллий ОАВга янги оммани жалб қилишга ёрдам беради, фойдаланувчилар хабарларни қайси тилда ўқишни ўзлари танлаш имкониятига эга бўлади.

- Аҳолида бўлиб ўтаётган воқеалар ҳақида тўлиқ ва ишончли маълумотлар бўлиши зарур, шунинг учун биз хабарларни ўзбек тилида ҳам, рус тилида ҳам нашр қилишни режалаштирдик. Ҳозирда кўплаб маҳаллий нашриётлар бизга рус тилидаги мақолаларни беришмоқда. Биз ОАВ ўзбек тилида чоп этаётган маълумотлар билан ҳам бўлишади деган умиддамиз. Ўшанда фойдаланувчиларимиз барча янгиликлардан хабардор бўлади”, - дейди Яндекснинг Ўзбекистондаги ҳудудлар бўйича директори Евгений Лукьянчиков.

Ҳозирги кунда Яндекс.Новости фақат рус тилида фаолият олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, 15 август куни Яндекс, Ўзбекистон смартфонлари учун виртуал клавиатура ишга туширганди.

Унда ёрдамчи, стикер, овозли сўз киритиш, таржимонлик ва бошқа хизматлар мавжуд. 

Ёзишмаларни ўзбек тили, рус тили, инглиз тили ва яна 12 хил тилда олиб борса бўлади. Ўзбекча ёзганда лотин алифбосидан ҳам кирилл алифбосидан ҳам фойдаланса бўлади.